×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Mareven Food Holdings Ltd. билан учрашув

6 июнь куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Улуғбек Қосимхўжаев “Mareven Food Central” МЧЖ Бош директори До Суан Хоанг ва “Mareven Food Tyan-Shan” компанияси Бош директори Бернард Вавржин билан учрашди. Маревен компаниялар гуруҳи ўз маҳсулотларини дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига экспорт қилади.


Учрашувда компания вакиллари Ўзбекистонда умумий қиймати 40 млн АҚШ долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалари ҳақида маълумот беришди. Биринчи босқичда кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотларини (жумладан, Роллтон, Биг Бон, Сунбел ва бошқалар брендлари) ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун 20 млн АҚШ доллар сарфлаб, логистика ва ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш режалаштирилган. Кейинги босқичларда барча мавжуд ва янги турдаги маҳсулотлар (макарон, ичимликлар, соуслар, булёнлар, пюрелар, зираворлар ва бошқа пазандачилик маҳсулотлари) билан ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва жами инвестициялар ҳажмини 40 млн АҚШ долларга етказиш режалаштирилган.


Лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Ўзбекистон бозорининг ички эҳтиёжларини, балки экспорт бозорларини ҳам маҳсулот билан таъминлаш имконини беради.