×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

UZEX БАА бозорига киришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси томонидан Дубай кўп тармоқли товар ва хомашё маркази (DMCC) раҳбарияти билан Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси (UZEX) вакиллари иштирокида музокаралар ташкил этилди. Ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари, хусусан, “UZEX” платформаси самарадорлигини ошириш мақсадида “DMCC”нинг илғор тажрибасини қўллаш, шунингдек, БАА бозорида “UZEX” савдо платформасини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкорликнинг амалий босқичларини бошлаш мақсадида “UZEX” делегациясининг яқин кунларда БААга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Манба: mift.uz