×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Сингапур савдо ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 16-январ куни Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ушбу мамлакат савдо ва саноат вазири Ган Ким Ёнг билан музокаралар ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сингапурга бўлажак давлат ташрифининг тарихий аҳамияти таъкидланди.

– Шу кунларда рўй бераётган воқеалар мамлакатларимиз ўртасидаги шерикликни барча соҳаларда янада чуқурлаштиришга кучли туртки бўлиб, Ўзбекистон – Сингапур муносабатлари тарихида мутлақо янги саҳифа очади, – деди Ган Ким Ёнг.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий соҳада туб ўзгаришлар рўй берди. Бу Сингапур компанияларига Ўзбекистон бозорига эркин кириб, фаол тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имкониниятини яратди. Шу муносабат билан, уларнинг муваффақияти бошқа инвесторларни ҳам ушбу ҳаракатга жалб қилинганлиги таъкидланди.

Шу куни эрталаб бизнес-форум бўлиб ўтди, унда икки мамлакатнинг етакчи ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли устувор йўналишларини қамраб олувчи 23 та икки томонлама битимлар рўйхати имзоланди. Бундай бой натижалар Сингапур ишбилармон доираларининг деярли барча тармоқларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга катта қизиқиш билдираётганидан далолат беради.

– Биз иложи борича кўпроқ корхоналар Ўзбекистонинг ва унинг улкан салоҳиятини ҳақида билишини истаймиз. Бунинг учун мамлакатингизга янги инвесторларни жалб этишда доимий ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Шунингдек, биз Ўзбекистон товарларининг Жануби-Шарқий Осиё ва бутун Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиши учун кўприк бўла оламиз, – деди Сингапур савдо ва саноат вазири.

Учрашувдан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шу тариқа, давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Сингапур Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро меморандум имзоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон-Сингапур Савдо-саноат палатасини ташкил этиш ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш бўйича Сингапур тажрибасини Ўзбекистонга жалб этишни белгиловчи қатор келишувлар қабул қилиш масаласи келишиб олинди.

 

Манба: miit.uz