×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтирмоқда

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ҳиндистон Республикаси савдо ва саноат вазири Пиюш Гоял билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, ҳудудлараро муносабатларни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ҳамда амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш мақсадида Ҳиндистоннинг тегишли вазирликлари, давлат идоралари ва хусусий компаниялари билан учрашувлар ўтказиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Деҳлига ташриф буюриши масалалари кўриб чиқилди.

2022 йил бошида Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 13-йиғилишини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари раҳбарларининг 2022 йил январь ойида Гужарат штатида бўлиб ўтадиган 10-Глобал саммитида иштирок этишини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон иқтисодий шериклигига доир вазифаларни тизимлаштириш ҳамда уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича самарали таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон Қўшма ишчи гуруҳини тузиш ва унинг биринчи йиғилишини ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Улкан ишга солинмаган имкониятлар мавжуд бўлган икки томонлама савдони ривожлантириш учун биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисида битим тайёрлаш ва имзолаш жараёнини тезлаштириш бўйича якдил фикр билдирдилар.

Икки мамлакат ўртасида инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланиши муҳокама қилинди. Бу соҳада ҳам муносабатларни кенгайтириш учун ҳам катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Жумладан, ҳозирги кунда инфратузилмавий ривожланиш, туризм ва фармацевтика саноати соҳаларида умумий қиймати қарийб 700 миллион долларлик қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма ишлар олиб борилмоқда. Томонлар келгуси йилнинг биринчи чорагида имзоланиши мақсадида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси муҳокамасини фаоллаштириб якунига етказишга келишдилар. Ушбу қадам инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро яқинлашишига янги туртки беради.

Томонлар турли тармоқларнинг жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича тажриба алмашиш борасида муносабатларни йўлга қўйиш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар. Бу йўналишда амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда қатор инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун Ҳиндистон Эксимбанки томонидан ажратилган 448 млн долларлик кредит линиясидан ўз вақтида мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.

mift.uz