×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Венгрия қўшма стартап акселератори ташкил этилмоқда

Ушбу дастур иккита йўналишни ўз ичига олади. Биринчиси, Университет стартап акселерация дастури йўналиши бўлиб, унга энергетика, урбанизация, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида глобал муаммоларни ҳал қилувчи инновацион ғоялари бор талабаларни жалб қилиш режалаштирилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офиси ходимлари Ўзбекистон-Венгрия қўшма стартап акселераторини ташкил этиш мақсадида Европада акселерация дастурларининг фаолияти ва стартап экотизимини ўрганиш мақсадида Венгриянинг Будапешт шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон-Венгрия қўшма стартап акселератори Венгриянинг “StartupCampus” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ҳамкорликдан асосий мақсад, халқаро стандартларга жавоб берувчи акселерация дастурини йўлга қўйиш ва иштирокчи компанияларнинг ташқи бозорларга чиқишига ёрдам беришдан иборат.

Ушбу дастур иккита йўналишни ўз ичига олади. Биринчиси, Университет стартап акселерация дастури йўналиши бўлиб, унга энергетика, урбанизация, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида глобал муаммоларни ҳал қилувчи инновацион ғоялари бор талабаларни жалб қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун: “StartupCampus” компанияси Будапешт, Берлин, Лондон каби йирик шаҳарларда ўз кампусларига эга бўлган акселераторлар ҳамда инкубатор дастурларини ташкил этган ҳолда, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи Европада катта тажрибага эга компания ҳисобланади.

 

Манба: https://www.spot.uz/oz/2022/04/18/campus/