×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев видеоконференсалоқа орқали ОТБнинг маъмурчилик ва корпоратив бошқарув бўйича вице – президенти Брюс Госпер билан мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

ОТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Лойиҳаларнинг жорий портфели инфратузилмавий қурилиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 3,7 миллиард долларлик 24 та лойиҳадан иборат эканлиги айтилди. ОТБнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган суғурта операциялари бўйича бизнес-режаси доирасида 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Бу йил 274 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳаси бўйича шартнома имзоланди ҳамда ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий қиймати 650 миллион долларлик 2 та лойиҳа бўйича музокаралар якунланди. Мазкур лойиҳалар бўйича битимларни жорий йил охиригача имзолаш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг амалдаги ва янги йўналишлари доирасида ҳамкорликни изчил давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирдилар.

 

Манба: mift.uz