Президент 2020 йил 24 апрелда ПҚ-4694-сон тегишли қарорни имзолади.
Ўзбекистон Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (Истанбул, 1990 йил 26 июнь) қўшилиб, унинг қуйидаги иловаларини қабул қилмоқда:
А илова. «Вақтинча олиб кириш ҳужжатлари тўғрисида (А.Т.А карнетлари ва C.P.D карнетлари)»;
В.1 илова «Кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ёки шу каби тадбирларда намойиш қилиш ёхуд фойдаланиш учун товарлар тўғрисида»;
В.2 илова «Профессионал асбоб-ускуна тўғрисида»;
В.3 илова «Тижорат операцияси муносабати билан олиб кирилган контейнерлар, поддонлар, ўрамлар, намуналар ва бошқа товарлар тўғрисида»;
В.5 илова «Таълим, илмий ёки маданий мақсадларда олиб кирилган товарлар тўғрисида»;
В.6 илова «Саёҳатчиларнинг шахсий буюмлари ва спорт мақсадларида олиб кирилган юкларга тегишли илова».
Конвенция олиб кириш божлари ва йиғимларини тўлашдан шартли равишда озод қилиб ҳамда иқтисодий тусдаги импортга нисбатан тақиқ ёки чекловларни қўлламаган ҳолда айрим товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб киришни тартибга солади.
Ўзбекистон томонидан масъул бўлган ваколатли орган – Давлат божхона қўмитасидир. Идора 2 ой муддатда конвенцияни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши шарт. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вақтинча олиб кириш тўғрисидаги ҳужжатларни беради ва вақтинча олиб кириш шартлари бузилган тақдирда божхона тўловлари тўланишини кафолатлайди.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!