×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон 1973 йилдаги Киото конвенциясига қўшилди

Жорий йилнинг 21 декабр куни “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июнда қабул қилинган ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенция (Киото конвенцияси) 1973 йил 18 майда имзоланган ва 1974 йил 25 сентябрда кучга кирган. Ҳозирги пайтда ҳужжат 1999 йил 26 июндаги Баённома таҳририда амал қилади.

Киото конвенцияси қуйидаги қисмлардан иборат:

а) асосий қисм, унда қуйидагилар тартибга солинган:

конвенцияни бошқариш механизмлари – Бошқарув қўмитасини шакллантириш, фаолиятни амалга ошириш тартиби, шунингдек ваколатлари;

аҳдлашувчи томонларнинг ҳуқуқий мақоми – ратификация қилиш, конвенцияни қўллаш, иловаларни ва қўшимча шартларни қабул қилиш, қоидаларга амал қилиш, низоларни ҳал этиш тартиби;

конвенциянинг кучга кириши ва унинг рўйхатдан ўтказилишига боғлиқ бўлган, шунингдек депозитарийга тааллуқли жиҳатлар;

б) Бош илова, унда божхона расмийлаштируви таомили ва бошқа тартиб-таомиллар, божлар, солиқлар, таъминот (гаров, кафолат), божхона назорати қўлланилиши, божхона органининг қарорлари қабул қилиниши ва улар устидан шикоят қилиш тартиби;

в) 10 та махсус илова, улар «А» дан «К» гача бўлган лотин ҳарфлари билан белгиланган. Иловаларда қуйидагилар батафсил ёритилган: товарларнинг божхона ҳудудига келиши, импорт, экспорт, божхона омборлари ва эркин зоналар, транзит, қайта ишлаш, вақтинча олиб киришга рухсат бериш, ҳуқуқбузарликлар, махсус тартиб-таомиллар, товарларнинг келиб чиқиши.

Ҳар бир иловада директивалар берилган, уларнинг матни аҳдлашувчи томонлар учун мажбурий ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Киото конвенциясининг барча иловалари ва бобларини қабул қилади, «Е» Махсус иловасининг 3-боби (Товарларни каботаж ташиш) бундан мустасно.

https://www.norma.uz/