×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг ўринбосарини қабул қилди

Жорий йилнинг 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Бмтнинг Женевадаги ваколатхонаси Бош директори Татьяна Валоваяни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Владимир Норов Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта еътибор қаратаётганини таъкидлади.

Таъкидландики, бугун мамлакатимиз БМТ ishida фаол иштирок етиб, долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал етиш бўйича муҳим халқаро ташаббусларни илгари сурмоқда.

БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги, биринчи навбатда, БМТ доирасидаги фаоллиги ортиб бораётгани, шунингдек, мамлакат раҳбариятининг глобал ва минтақавий ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари бўйича муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокарада Орол денгизи екологик ҳалокати оқибатларини юмшатиш шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида еътибор қаратилди.

 

Манба: uzdaily.uz