×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Туркия компаниялари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги елчихонаси кўмагида «Горкем Cонструcтион» бошқарув кенгаши раиси Усмон Мимарсинаноғлу, Туркиянинг » TUMOSAN Azia» компаниясининг маслаҳатчиси Митҳатом Карой ва Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қатор идоралари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Музокаралар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш, томчилатиб суғориш орқали кунжут етиштириш, уни кейинчалик Туркияга экспорт қилиш, 100 ўринли шифохона қуриш, шунингдек, Туркиянинг етакчи таълим муассасаларида тиббиёт ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Март ойи охирида «Gorkem Construction» компаниясининг техник мутахассисларининг Қорақалпоғистон Республикасига лойиҳаларини батафсил муҳокама қилиш учун ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

https://dunyo.info/