×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Трест-12» давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабули бошланди

«Трест-12» қурилиш компаниясини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда. UzAssets инвестиция компанияси «рақобатга асосланган сотув жараёни орқали» «Трест-12» устав капиталидаги 51,12 фоизлик акциялар пакети сотилиши ҳақида эълон берди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси «Трест-12» устав капиталидаги давлат улушини «рақобатга асосланган сотув жараёни орқали» сотиш режасини эълон қилди.

Айни вақтда Тошкент ҳокимлигига тегишли бўлган 51,12 фоиз акциялар пакети Deloitte халқаро консалтинг компанияси маслаҳатчилигида сотилади.

UzAssets маълумотларига кўра, сотув жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган. Жараён манфаатдор харидорлардан таклифларни қабул қилиш ва бир ёки бир нечта манфаатдор иштирокчилар билан кейинги музокаралардан иборат бўлади.

Ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни топширган номзодлар компания ҳақидаги батафсил маълумотларни олишлари мумкин, бироқ бунинг учун дастлаб конфедиаллик тўғрисидаги битимни (NDA) имзолашлари керак бўлади.

Аризаларни топширишнинг охирги муддати 2021 йил 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00гача, мажбурий таклифларни қабул қилиш муддати кейинги босқичга ўтказилган иштирокчиларга Консултант томонидан хабар қилинади.

Музокаралар давомида нарх таклифи ва шартнома бандлари бўйича келишилган шартларининг энг яхши комбинациясини таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади.

Қайд этилишича, UzAssets сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потентсиал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

«Трест-12» ҳақида

Инвестиция компанияси маълумотларига кўра, «Трест-12» Ўзбекистондаги энг номдор қурилиш компанияларидан бири бўлиб, 1979 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Компаниянинг Тошкентда ўз ишлаб чиқариш-техник базаси, шунингдек, мураккаб техник вазифаларни бажаришга қодир бўлган кўп йиллик тажрибага эга, юқори малакали профессионал муҳандис ходимлари мавжуд. Компания катта қурилиш лойиҳаларини мустақил равишда амалга ошириш имкониятига эга бўлган техникалар паркига эга.

Трест бир неча ўнлаб муҳим обектлар қурилишларини амалга оширган, улар орасида жамоат бинолари (Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва вазирликлар бинолари, Миллий кутубхона, Минор масжиди ва бошқалар), саноат объектлари (шу жумладан GM Powertrain заводи), Hyatt Regency меҳмонхона мажмуаси, университети ва бошқалар бор. Ҳозирги вақтда Трест 2021 ва 2022-йилларга мўлжалланган катта қурилиш ишлари буюртмаларига эга, Халқаро Ислом маркази, Жиззах ЭИЗда автомобил йиғиш заводи, Тошкент шаҳридаги қатор турар жой мажмуалари, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси қурилиши ва бошқалар шулар жумласига киради.

Компаниянинг қарз мажбуриятлари йўқ ва Ўзбекистондаги қурилиш пудратчилари электрон рейтингида «ББ» рейтингига эга.

https://www.gazeta.uz/