×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

The Wall Street Journal халқаро инвесторлар орасида сўмдаги ўзбек облигацияларига бўлган талабни келтириб чиқарган сабабларни айтиб ўтди

Декабр ойи бошида Ўзбекистон 2 триллион сўмга тенг уч йиллик облигацияларни йилига 14,5 фоиз ставкадан сотди. Бу 555 миллион долларига тенг 10 йиллик облигациялар билан бирга йилига 3,7 фоизда амалга оширилди. Облигациялар халқаро инвесторлар орасида юқори талабни келтириб чиқарди, деб ёзади The Wall Street Journal.

Жумладан, JP Morgan иқтисодчиси Стефан Вайлер сўмдаги ўзбек облигацияларига қизиқиш пайдо бўлишининг бир неча сабабларини айтиб ўтди.

“Аксарият халқаро инвесторлар учун янги ва номаълум бўлган валюта учун сўмдаги облигацияларга талабнинг юқорилиги ноодатий ҳолдир. Ғоя шундан иборатки, у ерда маҳаллий валюта бозорини очишга ёрдам беришдир. Аммо бу битимлар бозорлар етарлича қизғин бўлгандагина амалга оширилади”,– дейди Вайлер.

Dealogic маълумотларига кўра, ривожланаётган бозорлар ҳукуматлари ва компаниялари бу йил халқаро облигациялар бозорларида рекорд миқдоридаги –ҳукуматлар учун 250 миллиард доллар ва компаниялар учун 260 миллиард доллардан ортиқ маблағларни қўлга киритдилар. Булар асосан доллар ёки евро каби валюталардир. Аммо ҳукуматлар декабр ойининг ўрталарига қадар йилига қарийб 30 миллиард долларни ташкил этадиган маҳаллий валютадаги рекорд мабағларни олди. У ўзбек битими билан бир қаторда Чили песоси, Доминикан песоси, Хорватия кунаси ва Саудия Арабистони риалидаги йирик битимларни ўз ичига олган.

Жорий йил бошида Covid инқирози келтириб чиқарган жаҳон бозоридаги нотекислик пайтида капиталнинг кучли чиқишидан кейин, сармоядорларнинг ривожланаётган бозорларга “иштаҳаси” сўнгги ҳафталарда қайтди. Capital Economics маълумотларига кўра ривожланаётган бозорлардаги облигациялар ва акцияларнинг ойлик оқими, жумладан Индонезия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Таиланд ва Мексикани декабр ойи бошида қарийб 30 миллиард долларни ташкил этган етти йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди. Март ойининг охирида жаҳон бозоридаги соф чиқиш деярли 50 миллиард долларга етди.

Кўплаб ривожланаётган бозорларда анча юқори фойда ва молиявий назорат туфайли инвесторларнинг қизиқиши ортиб бормоқда. 

“Бозор иқтисодиёти шаклланаётган кўплаб ривожланаётган мамлакатлар, айниқса, Осиёда, илгаригидек, тикланиш лидерлари бўлади. Аммо уларнинг саноат ва экспорт хусусияти эмас, балки вирусни назорат остида ушлаб туришлари ҳам муҳим», – дейди Capital Economics ривожланаётган бозорлар бўйича бош иқтисодчиси Уилям Жексон.

Қайд этилишича, март ва апрел ойларида Covid-19 бозорларни забт этган вақтда ривожланаётган бозорлар ўзларининг кескин тебранишлари билан танилган ва улар энг кўп зарар кўрганлар қаторига кирган.

Pictet Asset Management компаниясининг ривожланаётган бозорлар маҳаллий валютадаги қарз мажбуриятлари бўйича бўлими раҳбари Алпер Готсернинг сўзларига кўра, бу бозорлар аслида ҳаддан ташқари қизиб кетмайди. Булардан бири сифатида шуни мисол қилиш мумкинки, кўпгина мамлакатларда узоқ муддатли облигациялар қисқа муддатли облигацияларга қараганда кўпроқ даромад келтиради ва шу билан улар инфляциядан юқори ставкаларни таклиф қилишади.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб ривожланаётган бозорларда қаттиқ ва маҳаллий валютадаги облигацияларнинг хорижий улуши сўнгги ўн йилдаги энг паст даражага яқинлашмоқда.

https://kapital.uz

Материал Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан ўзбек тилига таржима қилинди.