×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Термиз” ЭИЗ ҳудуди кенгаймоқда

Президентнинг 21.12.2021 йилдаги “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-37-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, “Термиз” ЭИЗ ҳудудига “Бойсун-фарм” ЭИЗ ҳудуди киради. “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси тугатилмоқда.

“Бойсун-фарм” ЭИЗ иштирокчилари “Бойсун-фарм” ЭИЗ тугатилган кундан бошлаб “Термиз” ЭИЗ иштирокчилари ҳисобланади. Шу билан бирга, “Термиз” ЭИЗ иштирокчилари реестрига киритиш учун йиғим ундирилмайди. Қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва кафолатлар “Термиз” ЭИЗга аъзо бўлган тадбиркорлик субектларига тўлиқ татбиқ этилган.

“Термиз” ЭИЗ ҳудудидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш, шу жумладан қўшиб олинган ҳудудларда Президентнинг 2018-йил 21-декабрдаги ПФ-5600-сон қарорига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

 

www.uzdaily.uz