×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ДАВЛАТ ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

Президентнинг 06.04.2022 йилдаги «Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. 

Фармон билан белгиландики, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • 2023 йил 1 апрелга қадар:

– маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

– қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

  • мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар (махсус турдаги товарлардан ташқари), ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилади.

 

Ҳужжат билан, шунингдек, “Божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашни тақиқловчи тартиб бекор қилинди.

 

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига маҳаллий экспортчи корхоналарнинг мурожаатларига асосан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларни қайтариш муддатини яна олти ойгача узайтириш ваколати берилди. Шунингдек, Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан  500 минг АҚШ долларигача кредитлар ажратишга рухсат берилди

 

“Ўзтрейд” ва “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятларига ташқи савдо компанияларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

 

Фармон билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.


Манба:www.norma.uz