×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021- йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 9,0 % ни ташкил этди.

Мазкур кўрсаткич ҳудудлар кесимида кузатилганда, энг юқори улушлар Андижон вилоятида қайд этилди – ҳудуддаги барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг 16,0 % ини ташкил этди.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 15,9 %, Хоразм вилоятида 15,3 %, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро вилоятида 13,8 % инвестициялар аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилди.

 

 

https://stat.uz/