×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Иваново вилояти билан ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Россия Федерациясининг Иваново вилояти губернатори Станислав Воскресенский бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Суҳбат чоғида Иваново вилояти ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасида саноат, савдо ва таълим соҳасида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, юқори технологияли ва рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутган ҳолда тўқимачилик саноатидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Қўшма тўқимачилик кластерларини, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларини яратиш, юқори технологияли матолардан фойдаланган ҳолда кийимларни лойиҳалаш ва моделлаштириш соҳасини ривожлантириш истиқболлари қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик саноати мутахассислари учун олий таълимнинг тегишли йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатда енгил саноат соҳасида малака ошириш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган йўналишлар доирасида аниқ ташаббусларни амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

 

Манба: mift.uz