×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Президент томонидан вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича 31 та кластер яратиш вазифаси берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича 10 август куни йиғилиш ўтказди. Ҳозирда санитар тозалаш хизматлари билан аҳолини қамраб олиш даражаси 66 фоизни ташкил этади. Йиғилишда йил якунигача бу кўрсаткични 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

Чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солиш бўйича 14 та ҳудуддаги туманлар кесимида алоҳида қарорлар қабул қилиниши ҳамда уларнинг ижроси юзасидан назорат тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Нодавлат сектор чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлашда яхши самара бермоқда. Қаерда шундай корхоналар ишлаётган бўлса, хизмат сифати ҳам юқори, аҳоли ҳам рози. Мисол учун, “Био Техно Эко”Термиз ва Ангор туманларидаги 285 минг аҳолига тозалаш хизмати кўрсатмоқда.Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга Қорақалпоғистон ва вилоятларда давлат-хусусий шериклик асосида жами 31 та кластер ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.

Ушбу лойиҳалар ҳисобига маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини йил якунигача 25 фоизгача, 2021 йилда камида 35 фоизга етказиш зарурлиги белгиланди.Санитар-экологик талабга жавоб бермайдиган 51 та чиқинди полигонини мақбуллаштириш, бундан ташқари, қурилиш чиқиндилари учун 26 та полигон ҳамда уларни қайта ишловчи кластерлар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.Йиғилишда халқаро молия ташкилотларидан жалб этилган маблағлар натижадорлиги ҳам муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга бу маблағлар эвазига бошланган лойиҳаларни жадаллаштириб, қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.Давлатимиз раҳбари соҳани камхарж ва тежамкор техникалар билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

https://president.uz/uz/lists/view/3763