×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми якунлари

Тадбир Тошкентда Туркия ҳукумат делегатциясининг Ўзбекистондаги ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 679 миллион АҚШ долларлик 24 та ҳужжат имзоланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) матбуот хизмати.

Улардан 514,7 миллион АҚШ доллари кутилганидек, инвестиция лоиҳалари учун йўналтирилади, яна 165,2 миллион АҚШ доллари савдо шартномаларига тўғри келди.

Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми 28 июн куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Унда бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбари Сардор Умурзоқов, Туркия вице-президенти Фуат Октай, манфаатдор Ўзбекистон вазирлик, идора ва саноат бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари иштирок этишди.

https://mift.uz/