×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда ишлаётган хорижий корхоналар сони ошди

Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил 1 декабрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 497 тани ташкил этган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йил мос даврига нисбатан 2 389 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар давлатлар кесимида сони:

  • Россия – 3 055 та;
  • Туркия – 2 171 та;
  • Хитой – 2 115 та; 
  • Қозоғистон – 1 235 та;
  • Корея – 919 та.

Хорижий капитал иштирокида 2022 йил 11 ойида янги ташкил этилган корхоналар давлатлар кесимида сони:

  • Россия – 842 та;
  • Туркия – 331 та;
  • Хитой – 245 та;
  • Қозоғистон – 174 та.

 

Манба: kun.uz