×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади

Жорий йил 29 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “2021−2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 166-сон қарори қабул қилинди.

Стратегия қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:

давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни уларни оптималлаштириш, тизимлаштириш ва унификация қилиш йўли билан тўғридан-тўғри ҳаракат актига бирлаштиришни назарда тутувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш;

  • устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган иқтисодий жамиятларни ва давлат унитар корхоналарини етарли асосларсиз яратилишининг олдини олиш, шунингдек уларга бошқа корхоналарга нисбатан эксклюзив имтиёз ва устунликлар бериш;

* хусусий сектор муваффақиятли ва рақобатбардош бўлган соҳаларда давлат иштирокини чеклаш ва «сотиш ёки тушунтириш» тамойилини кенг жорий этиш. »;

* давлат тасарруфидаги корхоналарнинг бозор шароитларига тўлиқ ўтишини таъминлаш, улар фаолиятида замонавий корпоратив бошқарув услубларини тўлиқ жорий этиш;

ижро этувчи орган фаолиятининг самарадорлигини кўрсаткичлари бўйича ва кузатув кенгашининг фаолиятини корпоратив бошқарув тамойилларининг амалга оширилиш даражасига қараб баҳолаш;

  • давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш, корхоналарни бошқаришда шаффофлик ва маълумотларнинг ошкоралигини таъминлаш.

Аввало, стратегиянинг белгиланган нормалари Президентнинг 2020 йил 27 октябрдаги Фармонининг 1 ва 2-сонли иловаларига киритилган йирик компанияларга нисбатан қўлланилади. “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6096 сон қарори

Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади:

давлат иштирокидаги камида 20 та корхона акциялари бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этилади;

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сони 2025 йилга қадар 30 фоизгача йетказилади.

2022 йил 1 январдан:

– стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (олтин акция) бекор қилинади;

-ижро этувчи орган ва кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади;

– давлат улуши бўйича давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни танлов асосида аниқлаш амалиёти босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, стратегияга кўра, давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлиги ва ижро этувчи орган аъзолигига номзодларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш, давлат хизматчиларининг бир вақтнинг ўзида давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи раҳбари (аъзоси) лавозимларини эгаллаши амалиётлари бекор қилинади.

https://www.norma.uz/