×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Фонд биржасида ўз тарихида энг йирик битим рўйхатдан ўтказилди

Акциядорлик жамиятининг устав капиталининг 84,2 фоизини ташкил этувчи “Оҳангаронцемент” АЖнинг акциялар тўплами 557,68 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда КорпИнфо телеграм-канали хабар бермоқда.

Битимдаги ҳар бир дона акция нархи 134 671,68 сўмни ташкил этди, номинал қиймати донаси 1000 сўм ва жорий биржа котировкаси эса 759 200 сўмга етди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Сбербанк (РФ) га тегишли бўлган Швейцариянинг “Eurocement Holding AG” компанияси ўзининг “Оҳангаронцемент” АЖдаги устав капиталидан 84,19% миқдоридаги улушини 428,99 миллиард сўмга сотиш нияти борлигини эълон қилди.

Ушбу битимнинг тузилишига, шу йилнинг 12 май куни Nego Boаrd платформасида битимларни амалга оширишга оид Қимматли қоғозлар савдоси қоидаларига киритилган 2021 йил 10 мартдаги Қоидаларга тузатишларни бекор қилишни назарда тутган ўзгартиришлар таъсир қилган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда КорпИнфо.