×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг энг кўп қисми Ўзбекистоннинг саноат секторига тўғри келади

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

1 феврал ҳолатига чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 11919 тани ташкил этиб, шундан 5724 таси қўшма корхоналар ва 6195 таси хорижий корхоналарни ўз ичига олади.

Саноат соҳасида энг кўп чет эл капитали иштирокидаги корхоналар – 3981 та – саноатда, савдо йўналишида – 3148 та, қурилишда – 966 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 690 та, турар жой ва озиқ-овқат хизматлари соҳаларида – 507 та, транспортировка ва сақлаш – 322 та, ахборот-алоқа – 321 та ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар бўйича эса 174 тани ташкил этади.

https://dunyo.info/