×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“JP Morgan” Инвестиция Банки “Ўзбекистоннинг Қуёш каби кўтарилиши” таҳлилий ҳисоботини эълон қилди

2021 йил 21-июн куни “J.P. Morgan” инвестиция банки Ўзбекистон Республикасига бағишланган “Uzbekistan: Soum’er Solstice” («Ўзбекистоннинг қуёш каби кўтарилиши») таҳлилий ҳисоботини эълон қилди. 

Ҳисоботга кўра , сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистон Марказий Осиё, Шарқий Эвропа, Яқин Шарқ ва Африка (SEEMEA) мамлакатлари орасида юқори ва барқарор ўсиш суръатларига эриша олган кам сонли давлатлардан бирига айланди. 

Хусусан, сўнгги ўн йил ичида Республика иқтисодиёти йилига ўртача 6 фоизга ўсди ва шу тариқа кўплаб мамлакатларда «қизиқиш» уйғотди.

Кучли ислоҳотлар режаси келажакда сўнгги йилларда бўлгани каби бир хил ёки ҳатто юқори иқтисодий ўсишни таъминлайди. “J.P. Morgan” фикрига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ислоҳотлар суръатига эришилди, бу мамлакатнинг иқтисодий ўсиш салоҳиятини оширишга ёрдам беради.  

Шу билан бирга, Ўзбекистон бозорини эркинлаштириш, кенг кўламли хусусийлаштириш орқали иқтисодиётдаги давлат улушини камайтириш каби ислоҳотлар арафасида турибди. Бунда халқаро молия институтларининг кўмаги кенг қўлланилмоқда.

J.P. Morgan таъкидлашича давлат корхоналарини ислоҳ қилишга эътибор қаратиб, хусусийлаштириш иқтисодий фойда келтиради, аммо бу хатарлардан холи эмас. Бунга 90-йиллардаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг тажрибаси мисол бўла олади. 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳукумати давлат корхоналарини қандай қилиб хусусийлаштириши муҳимлиги таъкидланган.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 2020 йилда иқтисодий инқирозга қарамай, ўсишни 1,6 фоизга таъминлай олди. Шу билан бирга, Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоизга, 2022 йилда 6,3 фоизга ўсади (“J.P. Morgan прогнози ХВФ ва бошқа халқаро молия ташкилотлари прогнозларидан юқори”) . 

Ҳисоботда айтилишича, 2021 йилдаги иқтисодий ўсиш асосан қурилиш ва саноат соҳаларини қўллаб-қувватлайди.

“J.P. Morgan” таъкидлаганидек, Ўзбекистон иқтисодиётни бошқариш учун фискал сиёсатни асосий восита сифатида ишлатади. Ҳукумат 2020 йилда консерватив фискал сиёсатни қабул қилди (умумий фискал дефицит ялпи ички маҳсулотнинг илгари прогноз қилинган 7 фоиз ўрнига 4,4 фоизни ташкил этди). 

Ҳисоботда таъкидланишича, 2016 йилдан кейин давлат қарзлари тез суръатларда ўсиши режалаштирилган бўлсада, молия қонунчилиги давлат қарзининг энг юқори даражаси (ЯИМнинг 60 фоизи) белгилаган ва давлат қарзининг 60 фоизга етиши эҳтимоли жуда паст. 

Амалдаги дефицит ўсишининг асосий сабаби бу иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг «дунёга очилиши» билан боғлиқ.

“J.P. Morgan” прогнозларига кўра, 2022 йилгача олтин нархи 1350 долларга тушиши мумкин. Шу муносабат билан, 2021 йилда Ўзбекистонда жорий ҳисоб дефицити ЯИМнинг 4,5 фоизини, 2022 йилда ЯИМнинг 8,5 фоизини ташкил қилиши таҳмин қилинмоқда .

“J.P. Morgan” таъкидлашича, Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигациялари нархлари макроиқтисодий вазиятнинг яхшиланишини акс эттиради. Хусусан, амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар инвесторларнинг «иштаҳаси » га ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ички капитал бозорининг миқёси, рентабеллик эгри чизиғини кенгайтириш зарурати ва норезидентлар учун мавжуд чекловлар ҳам таъкидланиб, 2022 йилдан бошлаб ички капитал бозорида ўзгариш кутилаётганлигини таъкидладилар.

Ўзбистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-6207- сонли фармони билан капитал бозорини, шу жумладан ҳукумат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Ахборот хизмати

Молия вазирлиги

https://telegra.ph/