×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

SFL халқаро ташкилоти Ўзбекистон компанияларига европа стандартларини олишда амалий ёрдам беради

Айни пайтда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган чарм ва ундан тайёрланаётган поябзал, чарм-атторлик буюмлари дунёнинг 40 дан ортиқ давлатига экспорт қилинмоқда. Маҳаллий брендларимизнинг навбатдаги мақсади Эвропа Иттифоқи бозорида ўз ўрнини эгаллаш. Бироқ мазкур бозорга киришнинг асосий талаби саноат корхоналари халқаро ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқликни тасдиқловчи халқаро сифат сертификатларига эга бўлиши лозим.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбариятининг SFL халқаро ташкилоти вакиллари билан учрашувида халқаро сертификатлар олиш тартибини тезлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, SFL терини қайта ишлаш саноатининг барқарор ривожланиши, кўнчилик корхоналарига турли илмий ва сифат кўрсаткичларини яхшилашда кўмак кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилотдир. Ривожланган мамлакатларнинг чарм саноати тармоқларида лойиҳаларни амалга оширади, шунингдек, муайян сифат сертификатларини беради.

Учрашувда мамлакатимиз корхоналарининг Европа бозорига чиқиши ва маҳсулот экспорти учун зарур сертификатлар олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

 

Манба: www.uzcharm.uz