×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ҳукумат томонидан 2020-2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича кенг кўламли дастур қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 августдаги 526-сонли “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқларида тизимли ислоҳотларни давом эттириш тўғрисида«ги қарорида 2020-2021 йилларга мўлжалланган иқтисодиётнинг таркибий ислоҳотларини тиклаш ва давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди.

Мазкур дастур коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини бартараф этиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятини тиклаш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун шароит яратиш мақсадида тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида таркибий ўзгаришларни тиклаш ва давом эттириш бўйича қуйидагиларга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган:

2020 йилда иқтисодиёт асосий секторларининг ривожланишини сақлашга вa 2021 йилдан бошлаб барқарор иқтисодий ўсиш кўрсаткичини 5,0-5,5 фоиз даражасида таъминлашга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш ва бозор институтларини ислоҳ қилишни давом эттириш;

Биринчи навбатда, инқироздан кейинги ривожланиш даврида банкларни трансформация қилиш ва банк хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда уларнинг сифатини оширишни таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш;

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини биринчи марта амалга ошираётган шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича дастурий чора-тадбирларни кенгайтириш орқали ички талабни рағбатлантириш ва камбағалликни қисқартириш;

Саноат ва рақобат сиёсатини, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига ички талабни рағбатлантириш, тармоқлapapo кооперация алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, саноатнинг стратегик тармоқлари корхоналарида ислоҳотларни давом эттириш асосида такомиллаштириш;

Инвестиция жараёнларини, биринчи навбатда маҳаллий инвесторларнинг инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ва қўшилган қийматнинг ишлаб чиқариш «занжирлари»ни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги иштирокини рағбатлантириш учун ички манбаларни кенгайтириш йўли билан фаоллаштириш;

Экспорт қилувчи корхоналарни қўшимча молиявий қўллабқувватлаш орқали, шу жумладан савдони молиялаштиришнинг замонавий воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни янги экспорт бозорларига етказиб беришни кенгайтиришда савдо воситачилик ташкилотларини рағбатлантириш ҳисобига ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш ва экспорт қилувчи корхоналарни қўллабқувватлаш;

Давлат харидлари тизимида хусyсий тадбиркорлик сyбъектларининг иштирокини кенгайтириш, ҳудудлардаги кичик саноат зоналарини уларга ишлаб чиқариш ва транспорт инфраryзилмаси объектларини ўтказиш учун қўшимча молиявий ресурсларни ажратган ҳолда ривожлантириш асосида ишбилармонлик ва рақобат муҳитининг қулайлигини ошириш, хусyсшй тадбиркорликни ривожлантириш;

Ҳудудларда аҳолига комплекс хизматлар кўрсатадиган савдо ташкилотлари тармоғини ривожлантириш, маҳаллий мобиль алоқа операторларининг давлат активларини босқичма-босқич сотиш ва қишлоқ жойларда телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришга хусyсий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, 2021 йилда барча ижтимоий муассасалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улашни якунлаш ҳисобига хизматлар соҳаси корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва рақамли технологияларни ривожлантириш.

Қуйидагилар тасдиқланди:

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;

Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Амалий ҳаракатлар режаси икки босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқич – 2020 йил охирига қадар – барқарорлаштириш ва тикланган ўсиш. Юқорида айтиб ўтилган ва таклиф қилинган чора-тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши билан 2020 йилга мўлжалланган кўрсаткичлар қуйидагича баҳоланади:

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши – 102,2 фоиз (дастлабки прогноз 105,5 %), шу жумладан саноат – 103,4 фоиз (106,5 %), қишлоқ хўжалиги – 103,3 фоиз (106,5%), инвестициялар – 101,2 фоиз (109,3 %); хизматлар – 100,1 фоиз (105,8 %), чакана савдо айланмаси, умумий овқатланиш билан бирга – 103 фоиз (105,6 %); экспорт – 94,3 фоиз (115,6 %).

Ушбу ҳисоб-китоблар Республикада ва дунё миқёсида карантинни қайта жорий этиш эҳтимолини ўз ичига олмайди.

Иккинчи босқич – 2021 йилдан бошлаб 5,0-5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чоралар.

Шу билан бирга, ташқи таъсирнинг давомийлиги ва пандемиянинг иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва секторларига (туризм, транспорт, экспорт) таъсирини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг инқирозгача бўлган тенденцияларига чиқиш 2021 йилдан ўтиши мумкин.

https://review.uz/