×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Европа Иттифоқи Фарғона вилоятида мини ГEС қурилиши учун 1 миллион евро ажратади

Грант 2100 та хонадонни электр энергияси билан таъминлайдиган лойиҳа қийматининг ярмини қоплайди.

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ва Hydro4U консорциуми янги ГEС учун ускуналар харид қилиш учун Европа Иттифоқидан 1 миллион евро олади.

Томонлар тегишли келишувни 21 июн куни Hydro4U кичик электр станциясини қуриш лойиҳаси иштирокчиларининг йиллик йиғилишида имзоладилар. Гап Фарғона вилоятининг Шохимардон қишлоғи яқинида 2,2 МВт қувватга эга бўлган лойиҳалаштирилган кичик ГEС ҳақида бормоқда.

Электр станцияси 2023 йилда ишга туширилгач, ҳар йили 12,8 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳа 7 минг аҳоли истиқомат қиладиган 2100 та хонадонни энергия билан таъминлаш, шунингдек, қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини таъминлаш имконини беради.

Лойиҳани амалга ошириш 2 миллион еврога баҳоланмоқда. Уларнинг ярми ЕИ томонидан технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун грант шаклида ажратилади. Яна 12 миллиард сўм Ўзбекистон томони томонидан тақдим этилади.

Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Австриянинг “Global Hydro” компанияси билан микро ГEСлар учун механизмлар етказиб беришга келишиб олди. Қайд этилишича, блок-модулли тизимларни ўрнатиш қурилиш харажатларини тахминан 500 минг еврога камайтиради.

Hydro4U консорциуми Марказий Осиё мамлакатларини кичик гидроенергетика соҳасида замонавий Европа технологиялари билан таъминлайди. Лойиҳа иши ЕС Horizon -2020 дастури томонидан молиялаштирилади ва уни амалга оширишда 8 мамлакатдан 13 та ташкилот ва компания иштирок этмоқда.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Manba:Spot.uz