×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Саудия Арабистони ишбилармонлари билан Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Жидда ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ўтказди. 

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий салоҳияти, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, чет эллик сайёҳлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Иштирокчилар,  шунингдек, Ўзбекистонда хусусий инвесторлар учун яратилаётган қулай бизнес имкониятлари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

 Саудия Арабистони вакиллари Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли сиёсий, ижтимоий- иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бераётгани эътироф этди.

Бўлиб ўтган музокаралар натижаси ўлароқ Ўзбекистон маҳсулотларини Саудия бозорига жалб этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан янги алоқаларни ўрнатиш юзасидан келишувга эришилди.

 

Манба: dunyo.info