×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореянинг Чунгчеонгбук-до провинциясида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

“Ватандошлар” жамоат фонди ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Чунгчеонгбук-до провинцияси раҳбари Ким Ён Хван билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда иқтисодиёт, инновациялар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳнат миграцияси билан боғлиқ муносабатлар, хусусан, Ўзбекистон фуқароларини мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш истиқболлари ўрганилди.

Чунгчеонгбук-до провинцияси вакиллари Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнатга жалб қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунлари бўйича Чунгчеонгбук-до провинцияси билан ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида учрашув ва ташрифлар ташкил этиш, турли соҳаларда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.

 

Манба: dunyo.info