×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон элчиси Американинг Манхеттен ва Калифорниянинг Ел Сегундо шаҳарлари мерлари билан минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси Жавлон Вахабов Manhattan ва Эл Сегундо (Калифорния, Ақш) шаҳар ҳокимлари Ричард Монтгомери ва Дрю Бойлз билан учрашди.

Amerika томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шаҳарсозлик соҳасида еришилган ютуқлар, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ақш ҳудудларининг Ўзбекистон билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, америкалик инвесторларнинг мамлакатимиз бозоридаги тадбиркорлик фаоллигини оширишдан манфаатдор еканлигига алоҳида еътибор қаратилди.

Учрашув давомида Манҳеттен мэри Ричард Монтгомери Ўзбекистон билан минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва ҳамкорликнинг бундай шакли шаҳарсозлик соҳасида илғор тажрибаларни янада самарали ўрганиш ва алмашиш имконини беришини таъкидлади. У кинематография соҳасидаги ўзбек компаниялари ва ўз шаҳридаги шу каби компаниялар, хусусан, «Manhattan Beach Studios» (видео продюсерлик хизмати) ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Эл Сегундо шаҳри, ўз навбатида, ўнлаб Fortune 500 компаниялари жойлашган ва аерокосмик саноатнинг жаҳон пойтахти сифатида тан олинган. Шунингдек, биология фанлари, ахборот технологиялари ва енергетикага ихтисослашган компаниялар мавжуд.

Суҳбат чоғида Америка томони Ўзбекистон компаниялари билан електромобиллар ишлаб чиқариш, космик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Ақшнинг Калифорния штати шаҳар ҳокимлари билан учрашув якунида саноатнинг турли соҳаларида алоқалар ўрнатиш, бир қатор онлайн музокаралар ва икки мамлакат вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил етиш бўйича келишувга еришилди.

 

Манба: dunyo.info