×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш давлатнинг асосий устувор йўналишларидан биридир

Жорий йилнинг 8 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармаси Бошқарув қўмитаси ҳамраиси Роли Астхана билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Траст жамғармасининг донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилган фаолиятининг якунлари, шунингдек, Оролбўйи минтақасида ресурсларнинг сафарбар этилиши ва манзилли лойиҳаларни амалга оширишда келгусидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва механизмлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Жамғарманинг Техник котибияти томонидан баҳолаш натижалари сарҳисоб қилингани ҳамда Бошқарув қўмитаси ҳамраисларига тасдиқлаш ва молиялаштириш учун аниқ лойиҳа таклифларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган учта стратегик ҳужжатни, жумладан, Ресурсларни сафарбар қилиш ва шериклик стратегияси, Коммуникациялар, брендлаш ва маркетинг стратегиялари ҳамда Мониторинг олиб бориш ва баҳолаш бўйича Йўриқномани Бошқарув қўмитасига кўриб чиқиш учун юборишга қарор қилинди.

Ушбу масалалар Бошқарув қўмитасининг яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган 5-йиғилишида кўриб чиқилади.

Шунингдек, Жамғарма Маслаҳат қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ҳам ўтказилади. Бу, ўз навбатида, белгиланган вазифалар доирасида юзага келаётган барча масалаларга аниқ ечимларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Учрашув чоғида жорий йил кузида Ўзбекистонда юқори даражадаги Биринчи Оролбўйи халқаро форумини ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Форум кун тартибига Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг истиқболли ечимлари, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини ташкил қилиш тўғрисидаги резолюциясини ҳаётга жорий этиш чора-тадбирлари, шунингдек, минтақанинг барқарор ривожланишига йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ривожланиш бўйича шериклар билан инвестициявий шериклик алоқаларини ўрнатиш механизмларининг муҳокамаси ҳам киритилган.

Томонлар тадбир концепциясини ҳамда ташкилий ва мазмунига доир барча масалаларни ишлаб чиқишни тезлаштирилган тарзда якунлашга келишиб олдилар.

 

Манба: mift.uz