×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ВЭБ.РФ Ўзбекистон иқтисодиётида 8 млрд.долларлик лойиҳалар билан иштирок этмоқчи

ВЭБ.РФ – давлат тараққиёт корпорацияси Ўзбекистон билан амалдаги лойиҳаларда фаол ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, қарийб 8 млрд.АҚШ долларилик янги шерикликни ривожлантириш истагида.

Бу ҳақда корпорация раҳбари Игорь Шувалов таъкидлади.

“Биз Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Металлургия соҳасида корхоналаримиз бор, Тошкент метроси эҳтиёжлари учун ҳаракатланувчи таркибни етказиб берамиз. Биз газ-транспорт тизимини модернизациялаш ва конларни ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоладик. Қарийб 8 млрд.долларлик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда”, – деди Шувалов, Федерация Кенгашидаги нутқида.

Тошкентда апрель ойида бўлиб ўтган “ИННОПРОМ” кўргазмаси доирасида ВЭБ, Газпромбанк ва Surhan Gas Chemical Operating Company “Мустақилликнинг 25-йиллиги” газ конини ишлаб чиқишни молиялаштиришнинг индикатив базавий шартларини имзоладилар.

Келишувларнинг умумий қиймати 900 млн.долларни ташкил этади.

РФ Ўзбекистоннинг йирик инвестициявий шерикларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Россиянинг компаниялари томонидан республикамиз иқтисодиётига 10 млрд. доллардан ортиқ сармоя киритилган.

2020 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг йирик инвестициявий шериклари рўйҳатида Россия умумий ташқи савдо айланмасидаги 15,5% улуши билан иккинчи ўринни эгалламоқда (биринчи ўринда Хитой).