×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев АҚШ элчиси Жонатан Девид Ханник билан музокаралар олиб борди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Америка муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Элчи Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш сиёсатига юксак баҳо берди, шунингдек, Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш борасида икки томонлама яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Томонлар Афғонистонда миллий ярашувга имкон қадар тезроқ эришиш, шунингдек, мамлакатнинг янги ҳокимияти томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

 

Манба: dunyo.info