×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Франция оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Франциянинг «Le Club de Mediapart» онлайн-газетаси саҳифасида » Ўзбекистоннинг чуқур ислоҳотлар воситасидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

«2016 йилдан буён модернизация ва демократлаштириш йўлида Ўзбекистон ислоҳотларни изчил амалга оширмоқда, деб ёзади онлайн-нашр. Кўпгина мамлакатлар сингари, у ҳам ўз иқтисодиётининг ўсиши ва барқарор ривожланишга қаратилган ислоҳотлардан ўтиши керак. Пандемия даврида, шунингдек, бутун дунёда фаоллик пасайганидан сўнг Ўзбекистонда илк бор ЯИМ 80 миллиард доллардан ошди. Давлат нафақат иқтисодиётни марказсизлаштиришда, балки хусусий секторни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим ўрин тутади».

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу мақсадлар учун камида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган ва экспорт ҳажми 19 миллиард долларга етган.

Мақолада таъкидланишича, иқтисодиётни модернизация қилиш макроиқтисодий нуқтаи назардан миллий даромаднинг ошиши ҳисобига ҳаётга тадбиқ этилмоқда, иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар ошмоқда. Мамлакатда қарийб 300 минг уй қурилган, бу ўтган йилларга қараганда ўн баравар кўпдир. Шунингдек, Ўзбекистон 2 миллион кам таъминланган оилани қўллаб-қувватлади, ҳолбуки 2017 йилда бу кўрсаткич атиги 500 мингтани ташкил этган эди. Бунинг учун ажратилган маблағлар шу даврда 7 баробарга кўпайиб, жорий йилда 11 миллиард сўмга етди.

«2023 йил мамлакатда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилинди», деб ёзади  «Le Club de Mediapart».

 

Манба: dunyo.info