×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалаштирилган тартиби

Президентнинг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашни соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (25.04.2022 йилдаги 115-сон) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022-йил 1-майдан бошлаб божхона ҳудудида божхона расмийлаштируви тартибини қўллашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Бунда: товарларни қадоқлаш,  (шу жумладан қайта қадоқлаш), саралаш, тозалаш, уни бошқа товарларга мослаштириш ва жиҳозларни модернизация қилиш божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари ҳисобланади;

товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш ва санитария-эпидемиология хулосасини тақдим этиш талаб этилмайди;

қайта ишланган маҳсулотларни чиқариш нормалари қайта ишлаш субекти томонидан тасдиқланади ва божхона органига тақдим этилади;

бир хил турдаги товарларни қайта ишлаш учун шартномалар сонидан қатъи назар, божхона органи 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга умумий рухсатнома беради;

божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тартиби махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари ва ваколатли иқтисодий операторларга нисбатан татбиқ этилмайди;

қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида рўйхатдан ўтказишда божхона тўлови ундирилмайди.

Товарлар экспорти учун божхона тўловлари ставкалари, имтиёзлар, преференсиялар ва экспортни қўллаб-қувватлашнинг бошқа чоралари “реекспорт” божхона режимида экспорт қилинадиган қайта ишланган маҳсулотларга ҳам татбиқ этилади.

«Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимини қўллашдан мақсад товарларни таъмирлаш бўлган ҳолларда, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш учун рухсатнома талаб этилмайди.

Божхона ҳудудида товарларни қайта ишлашга рухсатнома кейинчалик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан бошқа шахсга берилиши мумкин (агар бу шахс ушбу рухсатнома бўйича барча мажбуриятларни ўз зиммасига олган бўлса).

Фармонга мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси ҳузурида “Божхона ҳудудида/ташқарида қайта ишлаш” божхона режимини такомиллаштириш бошқармаси ташкил этилди.

 

Манба: uzdaily.uz