×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий уланиш. Қийинчиликлар ва имкониятлар» конференциясида Шавкат Мирзиёев қатор ташаббусларни илгари сурди

16 июл куни Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Қийинчиликлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, 44 мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилотлар делегациялари, нуфузли тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг қутлов нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг тарихий яқинлигини, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Президент ўз нутқида ушбу мақсадларга эришишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор аҳамияти ва ҳар йили минтақалараро форум ўтказилиб, ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини кенгайтириш, икки минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва сармоявий ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиши қайд этилди.

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни самарали ва хавфсиз равишда боғлайдиган транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Термиз – Мозори – Шариф – Кобул – Пешовар темир йўллари минтақаларимиз ўзаро боғлиқлигининг бутун меъморчилигининг асосий элементига айланиши керак ва унинг қурилиш лойиҳаси аллақачон кенг қўллаб-қувватланган, шу жумладан, етакчи халқаро молия институтлари томонидан. Ушбу темир йўлнинг қурилиши икки минтақанинг транзит салоҳиятини тўлиқ амалга оширишга, энг қисқа йўлни шакллантиришга ва юкларни ташиш учун вақт ва ҳаражатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Савдо, транзит ва чегараларни кесиб ўтиш соҳасида рақамли уланишни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, Қўшма Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

Конференция давом этмоқда. Форумнинг ялпи ва йўналишлар бўйича сессияларида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда минтақавий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган имконият ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Конферентсия натижасида БМТ Бош ассамблеяси кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган махсус резолюция лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

https://nuz.uz/