×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Элчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

2021 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева Элчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашди.
Дўстона ва конструктив муҳитда ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Европа томони мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон янада яқин халқаро ҳамкорликка очиқлигини, инвестициялар ва иқтисодий ўсиш учун шароитлар яратилганини таъкидлади.

Иштирокчиларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар мамлакати мақомини олгани республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, ишбилармонлик муҳити яхшиланганининг эътирофидир.

Мулоқотда Европа Иттифоқининг 2021-2027 йилларда 3 та муҳим йўналиш бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди. 
Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий алоқалар, таълим, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гендер тенглик ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

https://senat.uz/