×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Сбер, Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари уюшмаси ва Strategy Partners ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Россия ва Ўзбекистонда узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва тўқимачилик саноатининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Тадбирда “Сбербанк” бошқаруви раиси ўринбосари Анатолий Попов, “Ўзтўқимачиликсаноат” Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари уюшмаси раиси Илҳом Хайдаров ва Strategy Partners бошарувчқи ҳамкори Валерия Плотникова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси вакиллари иштирок этдилар. .

Томонлар молиялаштириш механизмларини белгилаш, инвестиция лойиҳалари тузилмасини ишлаб чиқиш, қўшма корхоналар яратиш, хомашё ва тайёр маҳсулотлар етказиб бериш схемалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ниятида. Битим доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинади, қўшма сармоявий лойиҳалар келишиб олинади, икки мамлакат тўқимачилик саноатини молиялаштиришнинг бошқа мумкин бўлган механизмлари шакллантирилади.

Анатолий Попов, Сбербанк бошқаруви раисининг ўринбосари:

“Ишончим комилки, хомашё ва тайёр маҳсулотлар етказиб бериш, корхоналар интеграцияси ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, рақамли трансформацияни ривожлантириш, шунингдек, барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўқимачилик саноатини юксалтиришга ёрдам беради. Мамлакатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди. Ишлаб чиқариш занжирларида рақамли ечимлар ва молиявий воситаларни илгари суриш Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка янги суръат бағишлайди”.

Валерия Плотникова, Strategy Partners бошқарувчи ҳамкори:

“Бугунги келишув Россия ва Ўзбекистон ўртасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатиш, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Биз компаниялар ва тармоқларнинг рақобатбардошлиги ва ривожланишини ошириш, стратегияларни ишлаб чиқиш, рақамли трансформацияни ишлаб чиқиш ва иккала мамлакатда тўқимачилик саноати учун ESG ташаббусларини амалга оширишда консалтинг ёрдамини кўрсатиш бўйича муваффақиятли тўпланган тажрибамизни кенгайтириш имкониятидан мамнунмиз”.

И.Хайдаров, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси

Албатта, “Сбербанк” ОАЖнинг энг илғор молиявий воситаларидан фойдаланишни назарда тутувчи шартномамиз Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик саноати ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Россиялик ҳамкорларнинг рақамли трансформация бўйича муваффақиятли тажрибасининг ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг шаффоф ва экологик масъулиятли ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқлари билан уйғунлиги тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларининг бутун ассортиментининг истеъмол бозорларида жозибадорлигини кескин оширади.

www.uzdaily.uz