×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг минтақада энг яхши кўрсаткичга эга бўлишини тахмин қилмоқда

Мамлакат иқтисодиёти Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига қараганда тезроқ ўсади.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 5,7 фоизга ўсишини башорат қилмоқда, дея хабар беради ташкилот ўзининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари, 2020 йил январ: секин ўсиши, сиёсий қийинчиликлар» ҳисоботида.


Бу Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич. Иккинчи ўринда Тожикистон (5,5%), учинчи ўринда Туркманистон (5,2%), тўртинчи ўринда Арманистон (5,1%), бешинчи ўринда Грузия (4,3%).

Ташкилот маълумотларига кўра, 2021 ва 2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 фоизга ўсади. Бу, шунингдек, кўриб чиқилаётган минтақа мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Бутун минтақанинг ривожланишини секинлаштириши мумкин бўлган асосий хавфлар қаторида таҳлилчилар геосиёсий нотинчлик, кучайтирилган сиёсат ноаниқликлари, шунингдек ташқи омиллар – Евро ҳудуди ва Хитойнинг пасайишини кўрсатиб ўтадилар. 2019 йилда Жаҳон банки мамлакатнинг 5,5% ўсишини башорат қилмоқда