×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Нукус халқаро конференцяси доирасида экотехнологияларни амалга татбиқ этиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни давом эттириш мавзусида сессия ташкил этилди

24-25 октябр кунлари Нукусда БМТ шафелигида «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар зонаси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. 200 дан ортиқ конференция иштирокчилари – хорижий давлатлар дипломатик корпуслари вакиллари, халқаро экологик ташкилотлар, турли соҳалар мутахассислари Орол денгизи фалокати оқибатларини юмшатиш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентдан минглаб километр нарида тўпланишди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов халқаро конференция меҳмонларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан, мурожаат қилди.

Шундан сўнг БМТ Бош котиби Антонио Гуттериша томонидан тадбир иштирокчиларига видеомурожаати намойиш этилди.

Конференциянинг асосий мақсади экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хорижий инвестицияларни жалб этиш  учун шароит яратиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, экологик тоза энергия ва сувни тежайдиган технологияларни, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайдиган, чўлланишни ва экологик миграцияни ривожланишини таъминлайдиган ишланмаларни жорий этиш.

Шунингдек, конференция доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов иштирокида «Экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароитларни шакллантириш» мавзусидаги сессия ташкил этилди.

Учрашувда  Европа ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси, Яшил иқлим фонди, CАРЕC, Эвропа инвестиция банки каби хорижий ва минтақавий ташкилотлар вакиллари тематик сессияда  иштирок этдилар.

Тадбирни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан олиб борди.

Бадриддин Абидов ўз нутқида эришилган натижалар ҳақида гапириб, сўнгги 3 йил ичида мамлакатда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар туфайли аҳолининг фаровонлигини ошириш, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилаш ва республиканинг инвестицион жозибадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири бўлганини таъкидлади.

Орол денгизи экологик офати оқибатларини юмшатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича ташаббуслар ҳамда Оролбўйида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг алоҳида йўналиши мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган.

Қорақалпоғистон учун 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури ишлаб чиқилган, соғлиқни сақлаш, фармакология, қурилиш, кимё ва озиқ-овқат саноати, иссиқхоналарни ташкил этиш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга қаратилган 1000 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олади.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда «Нукус» эркин иқтисодий зонаси ва 7 та кичик саноат зоналари яратилган бўлиб, уларнинг ҳудудида давлат мулкини «нол» нархда ижарага олиш мумкин, шунингдек, бир қатор имтиёзлар мавжуд, шу жумладан ягона солиқ тўловидан озод қилиш.

Тематик сессия якунида томонлар БМТнинг Орол денгизи минтақасидаги инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик Траст фондининг фаолиятини муҳокама қилдилар, Бу халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ягона платформани яратиш ва донорлик ҳамжамиятининг маблағларини Орол денгизи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга жалб қилиш, шунингдек, Барқарор ривожланиш глобал мақсадларига эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш.

Таъкидлангандек яратилган Траст фонди, минтақанинг барқарор ривожланишини  таъминлаш мақсадида Оролбўйига инновацион ечимлар ва технологияларни жалб қилишга ёрдам беради.