×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Made in Uzbekistan» Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси

2019 йил 23-25 ​​октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ томонидан республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан биргаликда ташкил этилган «Made in Uzbekistan» Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси «Ўзэкспомарказ» МКК АЖнинг 3- ва 4-сонли павилонлари, 2-сонли Атриум зали ва очиқ майдонларида бўлиб ўтади.

Кўргазманинг мақсади ва вазифалари – маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намойиш этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатиш.

Кўргазмада иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқлари: тоғ-кон саноати, нефт-газ сектори, кимё ва фармацевтика саноати, автомобилсозлик ва машинасозлик саноати, электротехника, қурилиш саноати, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, шунингдек молия муассасасалари хизматлари, халқ-амалий санъати ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилади.

Таъкидлаш жоизки, экспортни кенгайтириш ва иқтисодиётга инвестицияларни кўпайтириш мақсадида ушбу кўргазмада республиканинг барча минтақавий корхоналари ва бирлашмалари иштирок этади.

Кўргазма доирасида миллий иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳияти тақдимоти, тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг мода намойиши ўтказилади, қўл санъати ва миллий ошхона маҳсулотларини тайёрлаш жараёнлари намойиш этилади.

 

Тафсилотлар билан www.uzexpocentre.uz. сайтида танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: + (99871) 238-56-00/11

E-mail: office@uzexpocentre.uz

 

Сизнинг кўргазмаларда иштирок этишингиз – халқаро бозорга олиб борадиган энг қисқа йўл!

Made in Uzbekistan кўргазмасига хуш келибсиз!