×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хитойнинг Ипак йўли жамғармаси Ўзбекистондаги нефт ва газ лойиҳаларига 585 миллион доллар ажратди

Жорий йилнинг 22 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Жамғарма президенти жаноб Ванг Янжи бошчилигидаги Ипак йўли жамғармаси (Хитой) делегацияси билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

«Ўзбекнефтегаз» ОАЖ ва Хитой ўртасида нефт ва газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида, Ипак йўли фонди ҳисобидан, шу йилнинг июл ойида 585 миллион долларлик кредит шартномаси имзоланди.

Октябр ўрталарида ҳамкорлик фаолияти доирасида биринчи молиявий транш амалга оширилди ва ушбу учрашув давомида эришилган келишувларни келгусида амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш бўйича таклифларни биргаликда тайёрлаш билан биргаликда энергетика саноатининг барча соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Ипак йўли жамғармаси инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлайдиган, савдо ҳамкорлигини енгиллаштирадиган ва «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида молиялаштиришни таъминлайдиган Хитой инвестиция фондидир.