×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг ишбилармонлик фаоллиги индекси декабрь ойида ўсиш кўрсаткичидаги ўрнини сақлаб қолди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил декабрь ойида 1085 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу дарига нисбатан 8,5 фоизга ошди. Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизлик ўсиш қайд этилди.

 

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 8,5 фоизга ошиб, 1085 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 13,6 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,7 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 8,6 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 5,9 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида яна бир марта энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2021 йил ноябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (72,0%), Сирдарё (51,3%), Хоразм (50,6%), Сурхондарё (46,6%) ва Қашқадарё (46,1%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил декабрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 875,8 минг тани ташкил этди ва 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 705,1 минг транзакцияга (13,6%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2021 йил декабрда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (25,5%), Жиззах (21,7%), Қашқадарё (20,1%), Самарқанд (19,1%) ва Сурхондарё (19,0%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг декабрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0859 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 8,6 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (17,5%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил декабрь ойида 6 668,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 13,5 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил декабрь ойида 1,0065 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,7 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 8,5 фоизга ошган.

2021 йил декабрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2021 йилнинг ноябрь ойига (569 275 бирлик) нисбатан 4 236 тага кўпайиб, 573 511 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 16 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 458 538 тадан 462 834 тагача ошган (ўсиш 4 296 та). Фермер хўжаликлари сони 107 698 тадан 107 622 тагача (камайиш 76 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 055 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 16 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил декабрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,0590 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 5,9 фоизга ошган. Жорий йилнинг декабрь ойида юридик шахслар томонидан 359 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

 

review.uz