×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

1-2 ноябр кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 1-2 ноябр кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларларининг 18 чи йиғилишида маълум қилган.

С. Умурзоқовнинг сўзларига кўра, учрашув давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувлар ижросини кўриб чиқиш, ушбу ташкилот доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

Мажлис қатнашчилари ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг янги тахрирдаги лойиҳасини тасдиқлашни режалаштирмоқдалар.