×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқлар тўлаш муддатини кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор

(ПҚ-5274-сон, 02.11.2021й.)

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ:

2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

  • Ушбу имтиёз давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилмайди.
  • Кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари, бино ва иншоотлар қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқлар миқдорида белгиланади.

https://t.me/MIFT_UZ