×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Қарши шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади

Жорий йилнинг 11-12 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Нефт-газ, электр энергияси, кимё, тўқимачилик, чарм-поябзал саноати” мавзуида ҳудудий саноат ярмаркаси иш бошлади. .

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ярмарка-форумда ёқилғи-энергетика мажмуасига қарашли йирик саноат корхоналари, 150 га яқин мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари вакиллари, шунингдек, хорижий компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг инвестиция лойиҳалари учун етказиб берилаётган маҳсулот ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳамда тармоқ корхоналарининг эҳтиёжлари кўриб чиқилиб, тармоқлараро ва тармоқ ичидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича шартномалар имзоланди.

Тадбир доирасида нефт-газ саноати ва фанни фаол интеграциялаш, замонавий илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга оператив татбиқ этиш бўйича долзарб вазифалар” мавзусига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилади.

Ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва бошқа қатор саноат корхоналарининг нефт ва газ саноати эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи стендлари намойиш этилмоқда.

 

https://www.uzdaily.uz/