×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Rafarma Pharmaceuticals фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолади

Американинг Rafarma Pharmaceuticals, Inc фармасевтика корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан қўшма корхона ташкил этилганлигини эълон қилди.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган барча келажак дори-дармонларни зарур рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштиришда ёрдам беради.

Лойиҳани амалга ошириш учун «Тошкент фармацевтика парки» яратилган инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластеридан 10 гектар ер участкасини сотиб олиш ва унинг ҳудудида завод қуриш режалаштирилган. Режалаштирилган харажатлар ҳозирда 82 000 000 AҚШ долларини ташкил этади.

Ҳозирда томонлар лойиҳани амалга ошириш ва ишга тушириш жадвалини ишлаб чиқишни бошлашни режалаштирмоқдалар (2021-2025 йилларга мўлжалланган жадвал).

https://finance.yahoo.com/