Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари «HANWA Co., Ltd» компанияси раҳбарияти билан учрашди.
«HANWA Co., Ltd» 1947 йилда ташкил топган бўлиб, Японияда 19 та, чет элда 50 та офис ва 6 та логистика марказига эга. Асосий фаолият йўналишлари пўлат маҳсулотлари, пўлат ишлаб чиқариш хомашёси, қурилиш материаллари, рангли металлар, қайта ишланган материаллар, саноат ускуналари, нефть, кимёвий моддалар, цемент, денгиз маҳсулотлари ва бошқаларни ташкил қилади.
Учрашувда томонлар металлургия саноатида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон металлургия заводи маҳсулотларини Японияга етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди.
Япония вакилларига сўнгги йилларда Ўзбекистон металлургия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Улар геология, қора ва рангли металл соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!