×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

АИМ билан сармоявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 7 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Улугбек Касимходжаевнинг Annual Investment Meeting (AIM) директори Валид Фаргал билан видеоконференцалоқа режимида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида инвестиция салоҳияти, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш мақсадида халқаро форумлардаги ҳамкорлик, Ўзбекистонга ташриф буюраётган AIM Global халқаро делегациясини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар келгусида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва амалга ошириш мақсадида дунёнинг ҳамкор давлатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасидаги ташкилотлар, компаниялар ва тадбиркорлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Видеомулоқот натижасида томонлар Агентликнинг AIM шафелигида ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиши доирасида инвесторларни жалб қилиш, тажриба алмашиш ва томонларнинг қўшма фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришди.

Маълумот учун: Ҳар йили ўтказиладиган сармоявий йиғилиш (AIM) мустақил халқаро ташкилот – AIM Foundation ташаббуси бўлиб, рағбатлантириш стратегиялари самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий самарадорлик ва кенгайиш имкониятларини яратиш орқали глобал иқтисодиётни кучайтиришга тўлиқ содиқдир. Жамғарма, шунингдек, AIM Global Investment Network ва унинг 15 шоъба корхоналарини бошқаради ва шу жумладан Йиллик инвестиция йиғилишининг глобал ва минтақавий бўлимларини назорат қилади.