×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Навоий вилоятини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Навоий вилоятини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралари, тармоқ бирлашмалари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари қатнашди.

Таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган тузилмалар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ бир ҳафта олдин вилоятга ўз ишини бошлаган эди. Гуруҳ вазифаларига иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳаси, инвестициявий ва экспорт фаолиятини ривожлантириш, инфратузилма, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳани такомиллаштиришнинг бугунги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш масалалари кирган эди.

Йиғилиш давомида вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳисобот бериб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар тақдим этди. Улар тармоқлар ва йўналишлар кесимида муайян туман (шаҳар) ларда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Вилоятда инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларининг ўсишини рағбатлантириш борасида ишга солинмаган имконият ва захираларни аниқлаш ҳамда улардан тўлиқ фойдаланишга қаратилган ишларга катта эътибор қаратиш топширилди.

Шунингдек, ҳудудда юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган тўлиқ циклли юқори технологик ишлаб чиқариш объектлар сонини кўпайтириш ҳамда унга боғлиқ тармоқларни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш ва янги иш ўринлари яратиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбиркорлар ва экспортчилар билан манзилли ишлаш механизмини такомиллаштириш, келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб бериш ва кўтарилган масалаларни ҳал этишни таъминлаш бўйича топшириқлар ҳам берилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга вилоят миқёсида амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги ишлар доирасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Манба: mift.uz