×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон элчихонасида хиндистон томонига салоҳиятли инвестицион лойиҳалар тақдим этилди

Республикамиз ҳудудларининг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, экспортга кўмаклашиш йўналишидаги амалий ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасида Ҳиндистоннинг “Ishan Group” компанияси раҳбари Ракеш Шарма билан учрашув ташкил этилди

Тадбирда ҳинд тадбиркорига Ўзбекистон ҳудудларидаги турли тармоқларга оид лойиҳавий таклифлар тақдим этилди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги мавжуд имкониятлар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Р.Шарма 2020 йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифи натижалари ҳақида тўхталиб, эришилган бирламчи келишувлар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, ташриф якунлари бўйича ҳиндистонлик инвестор иштирокида Қорақалпоғистоннинг Кегейли ва Тўрткўл туманларида қизилмия илдизини қайта ишлаш ва замонавий тўқимачилик корхонасини ташкил этиш имкониятлари ўрганилмоқда. 

Мазкур келишувлар бўйича амалий қадамларни жадаллаштириш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ishan Group” компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

https://dunyo.info